Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Ҳақини талаб қилиш адолат-ку!» — Президент Сўх воқеалари ҳақида гапирди
4.06.2020 10:43,  
1011

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудларда камбағалликни қисқартириш, ўрта ва йирик шаҳарларни ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселекторда Сўх туманидаги воқеаларга ҳам тўхталиб ўтди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар берди.

Президент бу ҳудуддаги оғир вазият кеча ёки бугун пайдо бўлмаганини, бу ерда одамлар ишсизлик ва яшаш шароити оғирлигидан азият чекиб келганини таъкидлади.

«Айниқса, чегарадош ҳудудларда камбағалликни камайтириш ва шу туманлар иқтисодиётини ривожлантириш, аҳоли учун зарур шароитларни ташкил этиш бўйича алоҳида ёндашув бўлиши керак.

Мана, Раматовга қўшимча топшириқ берилди. Ҳар ой иккитадан чегарадош ҳудудда бир ҳафтадан яшайди. Керак бўлган одам, унинг ҳамма ваколати бор. Биларди-ку, шу чегарадош ҳудудни. Нега бориб Сўхда ётиб келмаган?!

Энди ана шундай чегарадош ҳудудларнинг алоҳида рўйхатини қиламиз, бош вазир ўринбосари бориб инфратузилма ва бошқа масалаларини ўрганади. Бизни олдинроқ огоҳ қиладиган тизим яратишимиз керак.

Чегарадош ҳудудларнинг суви қандай, жойи қандай, хавфсизлиги қандай, вазият қандай, ичкаридаги муҳит қандай – Раматов бош. Кейин сиз етиб борасиз (Абдулла Арипов – таҳр). Раматов диагноз қўяди, даволашга сиз. Диагноз деганим, ҳамма нарсани билиш керак. Мана, ўзингиз кўрдингиз одамларнинг кайфиятини. Оддий-оддий масалалар-ку! Ҳеч қийин масала қўйилгани йўқ, бемалол ҳал қилса бўлади.

Йиллар давомида ҳеч ким бормаган. Жуда бўлмаса у халқ ёмон, оғир халқ, деганмиз. Нимага ёмон, талаб қилиш ёмонми?! Адолат-ку талаб қилиш. Бу жараён жуда кўп сабоқ берди, жуда катта сабоқ», — дейди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари аҳоли кайфияти, муаммолари, талаб ва эҳтиёжини олдиндан биладиган тизим яратиш лозимлиги ҳақида гапирган. Нафақат чегарадош ҳудудлар, балки иқтисодий аҳволи оғир бўлган бошқа туманларда ҳам аҳоли бандлиги, яшаш шароитини яхшилаш бўйича бир ой ичида дастур тайёрлаш юзасидан топшириқ берган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан