Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ҳаққимиз йўқ” – Ural Airlines МДҲ фуқароларини Хитойдан олиб кетишни рад этди
5.02.2020 08:35,  
652

Россиянинг “Урал ҳаво йўллари” авиакомпанияси 3 феврал куни Хитойнинг Сиан-Сияньян шаҳридан Екатеринбургга учаётган самолёт бортига 70 га яқин МДҲ мамлакатлари фуқароларини чиқармади. Бу ҳақда Коммерсанть нашри хабар қилмоқда.

U6764 рейсига авиачипта сотиб олган МДҲ фуқароларини “жой йўқлиги” сабабли бортга чиқаришмади. Бироқ, гувоҳларнинг сўзларига кўра, ушбу рейс билан жами ўнга яқин россиялик Екатеринбургга учган.

Чипта олганлар орасида Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) аъзолари бўлган Арманистон, Беларус, Молдова, Қозоғистон ҳамда Тожикистон фуқаролари бўлган.

Авиаширкат матбуот хизмати Интерфаксга февралдан бошлаб “Ural Airlines” чартер рейслар орқали фақат Россия фуқароларини мамлакатга олиб келиш ваколатига эга эканлигини билдирган.

Компаниянинг қўшимча қилишича, бошқа мамлакатлар [Россиядан бошқа] фуқаролари чипта пулларини жарималар ва комиссия тўловларисиз қайтариб олишлари мумкин.

Мавзуга доир: Авиакомпаниялар Хитойга рейсларни бекор қилмоқда. Вафот этганлар сони 132 кишига етди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан