Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳар бир демократия олигархияга айланади
11.11.2022 13:39,  
79

МАЙКЛ ҲАДСОН БИЛАН СУҲБАТ

Асрлар давомида қарздорлик инсониятга ўзининг чуқур таъсирини ўтказиб келган. Мана шундай ҳолатлар юз берган пайтларда қадимги дунё ҳукмдорлари ва уларнинг фуқаролари бир ечимга эга эдилар. Бу ҳам бўлса, қарздорларни кечириш ва бу кунни байрам тарзида нишонлаш эди.  Бу байрам етти йилда бир такрорланганлиги сабабли “Қарз юбилейи” дея ном олган.  Қарзни даврий, сўзсиз йўқ қилиш билан боғлиқ бўлган бу байрам бугунги кун учун ҳам долзарб бўлиб турибди.

Қарз – бу ҳаёт ҳақиқати, гарчи у бизни кўп бор безовта қилаётган доимий муаммолардан бири эканлиги исботланган бўлсада, ундан воз кеча олмаймиз. Сизнинг уйингиз, истеъмол товарларингиз, яшаш шароитингиз, тиббий ёрдамингиз – буларнинг барчаси номаълум маблағлар ёки қарзга ботиш эвазига амалга оширилган. Айрим вазиятларда даврий иқтисодий инқирозлар ҳам учраб турган. Қачонки бундай инқирозлар юзага келса, қарзни кечиришга чақириқлар бўлган. Аммо амалдаги мавжуд кучлар армияси бизни бундай ҳаракатлар тартибсизликларга олиб келмаслиги учун чеклаш ҳақида огоҳлантирмоқда.

Бу борада Майкл Ҳадсоннинг фикри бошқача. Chase Manhattan банкининг собиқ иқтисодчиси ва турли ҳукуматлар, жумладан Вашингтондаги маслаҳатчиси Ҳудсон жуда таъсирли “Super Imperialism” асарида урушдан кейинги давр долларга асосланган халқаро валюта тизимининг пайдо бўлиши АҚШга чексиз ҳарбий харажатларни молиялаштиришга қандай ёрдам берганини тушунтириб берди.

Ҳозирда Missuri-Kanzas-Siti университетида иқтисод профессори сифатида фаолият юритаётган Ҳудсон қарз ва хусусий мулкнинг келиб чиқишини аниқлаш  мақсадида археологияни ўрганиб чиқди. У Якобиннинг Бранко Марчетич билан ушбу тадқиқот натижалари ҳақида 2018 йил маълумот берди ва қарздорларнинг қарзларини кечириш кераклигини таъкидлади. Ҳудсон ўз асарида қадимги жамият қарзларидан кечишдан тортиб, насронийлик ҳақидаги биз билган нарсаларнинг қанчалик нотўғри эканлигига қадар қамраб олди.

БРАНКО МАРЧЕТИЧ:

Инсоният тарихининг тўлиқ кўламини кўриб чиқсак, қарз билан замонавий муносабатларимиз ва тушунчаларимиз ноёб эканлигини исботлаймиз. Қадимги жамиятларнинг қарзга муносабати қандай эди ва улар буни қандай назорат қилишган?

МАЙКЛ ҲАДСОН:

Ҳақиқатан ҳам қадимги жамиятда деярли барча қарзлар шахслараро муносабатлар эди, европаликлар буни гилд типидаги қарзлар деб аташган. Қарз тўлови қарздорликнинг катта ёки кичиклигига қараб у пулда  ёки чўрилар ва қорамоллар эвазига амалга оширилган. Қадимда қарз сўзи жиноят ва гуноҳ  сўзлари каби маъно англатган.

Аграр иқтисодиёт бўлган Мессопотамияда кўпчилик қарзлар сарой ёки ибодатхоналар зиммасига туша бошлади. Қарзларнинг ҳаммаси хирмонда, ғалла билан тўланар, дон бирлиги кумуш бирлигига тенг эди.

Аммо баъзида ҳосил етишмай, қурғоқчилик бўлган йилларда ёки  уруш даврларида деҳқон зиммасидаги қарзлар тўланмай қолиб кетган. Шундай вақтларда  Хамураппи қонунларига кўра “Агар бўрон худоси Ҳадад келиб, ҳосилни бузса, қарзларни тўлаш шарт эмас” дейилган. Жамият, асосан, учинчи, иккинчи ва ҳатто биринчи минг йилликда ҳам шундай ишлаган. Янги ҳукмдор тахтга ўтирганда ёки бошқа сабаблар бўлганида, уруш тугаган ёки қарзни бекор қилиш учун бирон бир сабаб бўлганида  қарзлар бекор қилинган, қарз эвазига ёлланган хизматкорлар ўз оилаларига қайтиш учун озод этилган.

БРАНКО МАРЧЕТИЧ:

Сиз бу масала Библия ҳикояларининг марказида эканлигини таъкидлайсизми?

МАЙКЛ ҲАДСОН:

Исонинг биринчи ваъзи айнан мана шу эди. У ибодатхонага бориб, Ишаё пайғамбарнинг ўрамини очиб: “Мен Эгамизнинг йилини эълон қилиш учун келдим”, деб айтганида, яъни Бобилдан яҳудийликка олиб келинган қарзни бекор қилиш – қарз юбилей йилини назарда тутган эди. Муқаддас Китобни таржима қилган одамлар бу сўзларнинг маъносини билишмаган. Бу нимани англатади, "Раббийнинг йили?",  Бу қарзни бекор қилиш эди.

Жамиятнинг беқарорлашиши ва қутбланишининг олдини олиш учун, албатта, қарзларни бекор  қилиш керак.

Тахминан милоддан аввалги VIII асрда биринчи марта фоизли қарз ғояси пайдо бўлди ва маҳаллий бошлиқлар ўртасида мафия оилалар қатлами шакллана бошлади. Тахминан VII-VI асрларгача улар ерни монополлаштириш йўлини топдилар. Бутун Греция ва Италияда ислоҳотчилар томонидан инқилоблар бўлиб ўтди ва кейинчалик ислоҳотчилар “золимлар” деб аталди.

Ҳар бир  жамиятнинг бутун кураши аҳолининг қулликка тушишига йўл қўймаслик чораси эди. Агар сизда солиқ тўловчи кичик деҳқонлар ҳосили кредиторга қарз бўлиб, сарой деворларини қуриш ва суғориш учун ариқлар қазиш ўрнига кредиторнинг ерида ишлашга мажбур бўлса, сарой учун ҳеч қандай наф келтирмайди.

Яқин Шарқ ва Рим ҳукмдорларининг ягона мақсади кредиторлар синфининг мустақил олигархияга айланишининг олдини олиш эди. Чунки агар у ҳукуматдан мустақил бўлиб, иқтисодий профицитга эга бўлса, улар бу меҳнаткашлардан армия ёллаш учун фойдаланадилар, мавжуд ҳукуматни  ағдариб ташлайдилар ва давлатга айланадилар деб ҳисоблашган.

Шундай қилиб, қадимги давлат ҳукуматлари доимо жамиятни кредиторлар синфидан –олигархиядан ҳимоя қилиш мақсадида олигархлар билан кураш олиб борган. Ва бу Исо давридан тўрт аср олдин бошланган  кураш эди. Илк масиҳийлар, асосан, қарзни бекор қилишга ҳаракат қилиб, юбилей йилини ҳимоя қилишган.

БРАНКО МАРЧЕТИЧ:

Рим тарихидаги шов-шувларда қарз ва кредиторларнинг кучайиши қандай намоён бўлди?

МАЙКЛ ҲАДСОН:

Рим қироллари милоддан аввалги 509 йилда олигархия томонидан ағдарилган, улар Рим аҳолисининг қолган қисмини крепостнойликка ўтказишни хоҳлашган. Бутун республика узоқ вақт давомида бирин-кетин қўзғолон кўтариб, қарзни бекор қилишни ва ерларни қайта тақсимлашни хоҳларди. Буларнинг барчаси демократия деб аталди. Олигархия учун демократия барча кредиторлар тенг эканлигини англатади ва шунинг учун эркинлик аҳолининг қолган қисмини ҳам қул қилиш эркинлиги сифатида гавдаланди.

Антик даврда демократия аксарият аҳоли учун крепостнойликни англатарди. Аристотел бу борада жуда аниқ фикрлади. Унинг сўзларига кўра, “Кўп шаҳарларда демократия каби кўринадиган конституциялар мавжуд, аммо улар фақатгина олигархлар учун хизмат қилади”. Аристотелнинг ёзишича, ҳар бир демократия олигархияга айланади, чунки бадавлат одамлар бойиб боради, кейин эса олигархия ўзини ирсий аристократияга айлантиради ва жамиятнинг қолган қисмига ҳукмронлик қилади.

Алдамчи тарихчилар шундай дейди: “Рим империяси аслида унчалик ёмон эмас эди – қаранг, у қанчалик бой бўлган”. Аммо бу бойликларнинг барчаси аҳолининг 1 фоизида тўпланган ва 99 фоизи ерга боғланганлигига кўз юмиш мумкинми? Биз бойларнинг очкўзлиги туфайли қарзларни ҳеч қачон бекор қила олмаймиз. Шаҳид бўлиш ва ўлиш –кейинги дунёда ҳамма нарса яхшироқ бўлишига умид қилишдан бошқа ҳеч нарса маъно касб этолмасди.

Ҳар бир иқтисод кимдир томонидан режалаштирилади. Савол шундаки, бугунги кунда давом этаётган кредиторлар ҳокимияти қачон поёнига етади? Ёки сиз “Менинг вазифам жамият барқарорлигини сақлаш ва унинг қутбланишига йўл қўймасликдир. Биз омон қолишимиз, чидамли бўлишимиз ва олдинга боришимиз керак”, деган ҳукумат ва ҳукмдорга эга бўлишингизга ишона оласизми? Кредиторлар барқарорлик ҳақида ҳеч қачон қайғурмайдилар.

БРАНКО МАРЧЕТИЧ:

Биз жуда қарздор жамиятларда яшаётганимизни ҳисобга олсак, бу пандемиядан кейинги тикланиш учун қандай оқибатларга олиб келади?

МАЙКЛ ҲАДСОН:

Фоизли қарзга эга бўлган ҳар қандай иқтисодиётнинг тенденцияси қарзнинг бутун иқтисодиётга қараганда тезроқ ўсишидир. Сизда ҳар йили икки баравар кўпаядиган экспоненсиал қарз бор ва иқтисодлар уни ҳеч қачон ушлаб туролмаган. Ҳар қандай оила, ҳар қандай корпорация, ҳар қандай иқтисод учун қарзнинг тенденцияси тўлов қобилиятидан тезроқ ўсиб боради, токи инқироз содир бўлмагунча. Тўлай олмасангиз, ё мол-мулкингизни йўқотасиз ёки кредиторингизга хизматкор бўлиб қоласиз.

Фоизли қарзга эга бўлган ҳар бир иқтисод бир нуқтада қайта тузилиши керак, акс ҳолда бутун иқтисод Римда бўлгани каби юқоридаги кичик бир гуруҳ одамларга тегишли бўлиб қолади. Нафақат бойлик, балки бойликни марказлаштириб, сиз сиёсий ҳокимиятни ва қарорлар қабул қилишни ва охир-оқибат, молиявий синф қўлида ҳарбий кучни марказлаштирасиз.

 

Майкл Ҳадсон Миссури-Канзас-Сити

университетининг иқтисод профессори.

У Супер Империализмнинг муаллифи.

 

 

 

Бранко Марчетич якобин ходими, ёзувчиси ва

Кечаги одам: Жо Байденга қарши иш китобининг  муаллифи.

У Иллинойс штатининг Чикаго шаҳрида яшайди.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан