Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳар бир туманда камида битта футбол жамоаси ва марказий стадион бўлади
26.05.2020 11:03,  
313

Аввал хабар қилганимиздек, “Ҳудудий футбол ассоциациялари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (311-сон, 22.05.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, ҳудудий футбол ассоциацияларига юқори иқтидорга эга бўлган ёш футболчиларни танлаш ва саралаб олиш тизимини тубдан такомиллаштириш, футбол соҳасига хусусий инвестицияларни кенг жалб этишни ташкил қилиш каби вазифалар тавсия этилди.

МАВЗУГА ДОИР: Ўзбекистонда футбол агентларини аккредитациядан ўтказиш тартиби жорий этилади

Шунингдек, “Спорт мактаблари футбол лигаси” ва “Профессионал футбол мактаблари лигаси” мусобақалари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт ва оммавий тарбия тадбирлари календарь режасига киритилади.

Тегишли ҳудудда профессионал футболни ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратилади, жумладан, ҳар бир тумандан (шаҳардан) ҳудудий биринчиликларда иштирок этувчи камида битта футбол жамоаси ва ўтказиладиган мусобақаларга мос равишда марказий стадион бўлиши таъминланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан