Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳарбий ҳаракатлардан Украина иқтисодиётига етказилган зарар 700 миллиард доллардан ошади
4.01.2023 00:16,  
22

Украина бош вазири Денис Шмыгаль ҳукумат йиғилишида ҳарбий ҳаракатлар туфайли мамлакат иқтисодиётига етказилган зарар 700 миллиард доллардан ошганини маълум қилди. Унинг нутқи видеоси Бош вазирнинг Telegram’даги каналида эълон қилинди.

Унинг сўзларига кўра, Украинада Жаҳон банки билан биргаликда тикланиш учун "эҳтиёжларни текшириш" ўтказилиши режалаштирилган.

"Эслатиб қўяй, бизда июнь ойининг бошида шундай фиксация бор. Кейин бу кўрсаткич 350 миллиард долларни ташкил этди. Инфратузилмамизга қилинган сўнгги ҳужумларни ҳисобга олсак, бугунги кунда бу маблағ 700 миллиард доллардан ошади", — деди Денис Шмыгаль.

Бош вазир таъкидлаганидек, 2023 йилги давлат буджетига ижтимоий бинолар, муҳим инфратузилма объектларини қуриш ва таъмирлаш, вақтинчалик кўчирилганларни уй-жой билан таъминлаш учун 966 миллион доллар миқдорида маблағ киритилган.

Аввалроқ Денис Шмыгаль 2022 йилда Киев Ғарб давлатларидан 31 миллиард доллардан ортиқ маблағ олганини маълум қилганди.

Унга кўра, мамлакат уруш облигацияларини сотишдан деярли 200 миллиард гривна (деярли 5,5 миллиард доллар) йиғишга муваффақ бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан