Ҳарбий харажатлари энг йирик мамлакатлар қайси?

Ҳарбий харажатлари энг йирик мамлакатлар қайси?

SIPRI (Тинчлик муаммолари бўйича Стокгольм халқаро тадқиқотлар институти) ҳарбий харажатлари энг йирик мамлакатлар рейтингини эълон қилди.

2018 йили жаҳон ҳарбий харажатлари 1,8 триллион долларни ташкил этди. Ушбу кўрсатгич 2017 йилга қараганда 2,6 фоизга кўпроқ.

Ҳисоботга кўра, АҚШ 2018 йилда ҳарбий мақсадлар учун энг кўп маблағ сарфлаган мамлакатлар етакчисига айланди. 2010 йилдан буён илк маротаба АҚШ харажатлари 4,6 фоизга ўсиб, 649 миллиард долларни ташкил этди.

Ҳарбий бюжети энг йирик мамлакатлар биринчи бешлигига Хитой, Саудия Арабистони, Ҳиндистон ва Франция киритилган. Маълум бўлишича, жаҳондаги жами ҳарбий харажатларнинг 60 фоизи айнан шу етакчи бешликка тўғри келди.

5283