Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳарбийлар “Каттақўрғон” полигонида зирҳтешар ўқли қуролни синовдан ўтказди (фото)
8.05.2020 10:21,  
575

7 май куни Ўзбекистондаги энг катта полигон — Марказий ҳарбий округига қарашли “Каттақўрғон” дала ўқув майдонида ҳарбий хизматчилар томонидан илк бор Д-30 артиллерия стволи ичига ўрнатилган 14.2 мм.ли қурол синовдан ўтказилди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Одатда, Д-30 артиллерия қуролидан 122 мм.ли снаряд отилади. Каттақўрғон гарнизони ҳарбий хизматчилари томонидан бу гал тунги ва кундузги машғулотларда 14.2 мм.ли қурол ҳам синаб кўрилди. Кетма кетликда отилган ёнувчи ва зирҳтешар ўқлар нишонларга тўлиқ талофат етказди.

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Ушбу қуролдан артиллериячилар бўлинмасига янги қабул қилинган ёш ҳарбий хизматчилар учун фойдаланиш кўзда тутилган. Янги қуролда қисқа муддатда малака оширган ёш артиллериячилар 122 мм.ли қуролдан отишга қўйилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан