Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳарбийлар Сардобадаги табиий офат оқибатларини бартараф этишга ёрдамлашмоқда (фото)
4.05.2020 21:35,  
423

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги таркибидаги округлар, жумладан, Марказий ҳарбий округ қўшинларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар ҳам сув тошқини оқибатида жабрланган сирдарёликларга кўмак бериш мақсадида Сардоба туманига етиб келди. 

Фото: Ғайрат Мадраҳимов

Ҳарбий журналист Ғайрат Мадраҳимовнинг хабар беришича, 2 май куни округ қўмондонлиги бошчилигида етиб келган 2000 нафардан зиёд ҳарбий хизматчи «Қўрғонтепа» ва «Софлик» маҳалласидаги кенг кўламли ишларга жалб қилинган. Шунингдек, округ тасарруфидаги 200 га яқин ҳарбий техника табиий офат оқибатларини бартараф этишда ишлатилмоқда. Бунинг натижасида аксарият оилалар ўз уйларига қайта бошлади.

Фото: Ғайрат Мадраҳимов

Жиззах, Самарқанд ҳамда Каттақўрғон гарнизонларидан ташриф буюрган ҳарбий хизматчилар эрталаб соат 06:00 да 22:00 га қадар уйларни қайта таъмирлаш, сув чиқариш, йўлларни очиш ва бошқа ишларга кўнгилли равишда ёрдам берган.

Фото: Ғайрат Мадраҳимов

Бундан ташқари, округ радиацион кимёвий биологик муҳофаза бўлинмалари, психологлар ҳамда тиббиёт пункти ходимлари томонидан аҳоли саломатлиги текширилиб, фуқаролар вақтинча жойлашган жойлар дезинфекция қилинган.

Фото: Ғайрат Мадраҳимов

Эслатиб ўтамиз, Сирдарёда 1 май, жума куни, тонгда Сардоба сув омбори тўғони пикетларидан бирининг ёрилиб кетиши оқибатида сув тошқини юз берган; 2 май тонгги ҳолатига кўра, 70 мингга яқин аҳоли хавфсиз ҳудудга кўчирилган, камида 56 киши турли тан жароҳатлари билан касалхоналарга ётқизилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан