Ҳатирчидаги ЙТҲда икки киши вафот этди

Ҳатирчидаги ЙТҲда икки киши вафот этди

Навоий вилояти Хатирчи туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида ҳайдовчи ва пиёда вафот этди.

Ҳодиса 8 октябрь куни соат 19:50 ларда Хатирчи тумани ҳудудидан ўтган 4К-372 автомобиль йўлининг 16-километрида юз берди.

Lacetti автомашинасини бошқариб кетаётган ҳайдовчи М.Т. (1993 й.т.) ўзидан олдинда белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган пиёдаларни уриб юбориб, бошқарувни йўқотган ва йўлнинг ўнг томонидаги симёғочга урилиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.

Натижада, Lacetti ҳайдовчиси 27 ёшли М.Т. ва 28 ёшли пиёда Ш.Қ.лар оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган. Шунингдек, 30 ёшли пиёда З.Н. тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Хатирчи тумани Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.