Ҳатто музлик даврида ҳам тиш шифокорига иш топилган

Ҳатто музлик даврида ҳам тиш шифокорига иш топилган

Одамларнинг тишлари ҳамма замонларда ҳам оғриган. Гарчи у пайтларда сигарет чекиш, ширинликлар ейиш ёки “ширин” сувлар кўп бўлмаса-да, ҳатто музлик даврида ҳам тиш шифокорлари бўлган. Ҳар ҳолда, археологларнинг охирги топилмалари шундан дарак бермоқда.

Италиядаги қазишма ишлари давомида бир вақтнинг ўзида икки жойдан битум билан пломбаланган тиш топилган. Топилмалар оғизнинг юқори қисмидаги тишлар бўлиб, улар беморнинг умри мобайнида даволаб борилган.

Тадқиқот раҳбари Стефано Беназзининг сўзларига кўра, қадимги стоматологлар қандай асбоблардан фойдалангани ҳозирча номаълум, аммо улар тишларини моҳирона даволаган. Кейин, доривор ўсимликлар билан аралаштирилган мум тишга қўйилади ва шундан кейингина тиш битум билан тўлдирилди.

Замонавий тиш шифокорлари ҳам, ушбу амалиёт антисептик ва оғриқ қолдирувчи характерда эканлигини айтишмоқда.