Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳайдовчиларнинг ухлаб қолиши оқибатида иккита мудҳиш авария содир бўлди
21.08.2020 15:31,  
716

2020 йилнинг 19 август куни соат 10:25 ларда Навоий вилояти Конимех тумани ҳудудидан ўтувчи йўлнинг 147 километрида «Нексия» ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган «Чанган» русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, натижада «Нексия» русумли автомашинани ҳайдовчиси оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

«Чанган» русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси «Чап оёғи тизза ости синиши» жароҳати билан Зарафшон шаҳар марказий касалхонасига ётқизилган.

Бирламчи маълумотларга кўра, «Нексия» русумли автомашина ҳайдовчи чарчоқ ҳолатида ухлаб қолиши натижасида бошқарувни йўқотиб қарама-қарши йўналишга чиққанлиги мазкур ҳодисани келиб чиқишига сабаб бўлган.

Шунингдек, шу йилнинг 7 август куни соат тахминан 15:30ларда Навоий вилояти Нурота тумани ҳудудидан ўтган йўлининг 94 километрида «Дамас» автомашинасини бошқариб бораётган ҳайдовчи билан ҳам шундай ҳолат юзага келди.

Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан мунтазам равишда огоҳлантириш ва профилактик тадбирлар олиб борилишига қарамай 1963 йилда Самарқанд вилоятида тугилган фуқаро З.Б. ўзига тегишли автомашинани бошқариб келиб, ухлаб қолиши оқибатида йўл четига чиқиб кетиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этди.

Натижада автомашинада йўловчи сифатида кетаётган, 1975 йилда Самарқанд вилоятида туғилган йўловчи Р.Н. оғир тан жароҳати олиб, ҳаётдан бевақт кўз юмди.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан