Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳайдовчисиз автомобилларнинг нозик тарафлари
26.03.2016 18:06,  
62

Келажакда ақлли машиналарнинг  равон, қулай шарт-шароитга эга йўллардан юриб, инсонларнинг узоғини яқин қилиши, хавфсиз ва самарали хизмат қилиши кутилмоқда, деб ёзади terabayt.uz.

Аммо ҳозирча бу билан боғлиқ талай муаммолар ва жавобсиз саволлар ҳам бор. Нью-Йоркнинг шаҳарсозлик бўйича собиқ бош дизайнери Александрос Вошборнснинг фикрича, ҳаётимизни яхшилашга хизмат қиладиган бундай машинлар билан боғлиқ энг катта муаммо, бу – улардаги дастурий таъминот маҳсулотлари, йўлларнинг талабга жавоб бермаслиги билан келиб чиқиши мумкин.

Агар йўллар зарур инфратузилма билан таъминланмаган бўлса, мега-шаҳарларнинг йўлларида юзага келган тирбандлик маҳалида тирбандлик ва навигация иловалари ҳам ёрдам беришга ожизлик қилади. Ҳайдовчисиз автомобиллар ҳаракатланадиган йўлда бир йўлдан бошқасига ўтиш, манзилга тезроқ етиб бориш учун тезлик эмас, ақлли машинани бошқарадиган ақлли дастурлар керак бўлади.

Бундай шароитда машиналар тезюрарлиги билан эмас, ҳар томонлама пишиқ алгоритмли дастурлар билан таъминлангани орқали рақобатга киришади. Бундай алгоритмлар маълумот тўплаш ва таҳлил қилиш қобилиятига эга бўлади ва шунга кўра ҳаракатланади. Яъни, дастурнинг кенг имконияти машинага манзилги етиб бориш стратегиясини ишлаб чиқишига хизмат қилади.

Бу эса вақт ва маблағнинг тежалишига хизмат қилади. Автомобиль салоҳиятинг программалар тизими билан белгиланшинини ҳисобга олсак, келажакда навигация ва тирбандлик кўрсакткичлари ҳақида маълумот берувчи дастурларига бўлган талаб ошиб кетади.

Бу худди бугунги кунда акция ва биржа бозорини бошқараётган алгоритмлар тизимига ўхшаб кетади: барча жараён маълумотга суянади, яъни инсон таъсири ва омилидан ҳоли бўлади. Компьютерлар тизимига етказилган маълумот сониялар ичида харидни амалга ошириш ёки рад қилишни ҳал қилади.

Бу эса ақлли машиналарга ҳаётимизни топширишдан аввал йўлларни алгоритмлар орқали назорат қилиш, зарур маълумотларни тўплаш тизимини такомиллаштириш, навигация ва бу бўйича махсус дастурларни яратиш заруратини юзага келтиради. Акс ҳолда, ҳайдовчисиз машиналарда сайр қилиш йўловчилар учун қимматга тушиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан