Ҳайит байрамида эркакларимиз нималар қиладилар?

Ҳайит байрамида эркакларимиз нималар қиладилар?

Эртага барча мусулмон оламининг орзиқиб кутилган Рамазон ҳайити байрами. Ҳайит арафасида муқаддас байрамда эркакларимиз учун баъзи тавсияларни эслатиб ўтишни маъқул топдик.

  1. Ақли жойида, эркин, кўзи, оёғи саломат ҳамда шаҳар ва қишлоқларда яшовчи барча эркаклар Ҳайит намозини ўқишлари зарур.
  2. Рамазон ҳайити намозига чиқишдан олдин уйда ширинликлар истеъмол қилиб чиқилади.
  3. Намозга чиқишдан олдин алоҳида ғусл қилинади ва мисвок билан тишлар ювилиб хушбўй нарсалар сурилади.
  4. Рамазон ҳайити куни ва ҳайит намозига чиройли, янги, ювилган кийимлар кийилади.
  5. Масжидга иложи бўлса юриб бориш савоблироқ ҳисобланади.
  6. Ҳайит намози ўқилгунга қадар фитр садақаси берилади.
  7. Намоздан кейин уйга қайтиб оила аъзолари билан байрамона дастурхон атрофида йиғилиб бирга вақт ўтказиш яхши ҳисобланади.
  8. Ота-онасига, ака-ука, опа-сингиллари ва оиласига, фарзандларига совғалар улашилади.
  9. Бетоб ётган қариндошларини зиёрат қилинади.
  10. Рамазон ҳайити катта байрам, бунда ҳаммани табриклаш керак. Йўлда учраган барча инсонларга салом берилади ва Рамазон ҳайити билан табрикланади.
  11. Ҳайит кунлари ҳафагарчилик, мотам, аза очиш, йиғи-сиғи қилинмайди. Сабаби ҳайитда байрамона кайфият бўлиши лозим.
  12. Одатга кўра катталар кичикларга ҳайитлик беради.
  13. Орадан кўнгилхиралик ўтган барча инсонлар билан ярашилади.
  14. Ҳайит намозидан кейин бозорга тушиб, катта бозорлик қилинади.
  15. Ҳайит куни кўп ибодат қилиб дуолар қилиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Фурсатдан фойдаланиб, Sof.uz жамоаси номидан кириб келаётган Рамазон ҳайити байрами билан барча ўқувчиларимизни табриклаймиз!

3