Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳаётни суғурталаш барча суғурта хизматларининг деярли учдан бир қисмини ташкил қилган
11.08.2022 19:21,  
21

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда умумий молиявий хизматлар таркибида суғурта хизматлари 7,2 % ни ташкил этди.

Суғурта хизматлари таркибида ҳаётни суғурталаш хизматлари 29,6 % ни ташкил этган.

Бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш, тиббий суғурта, транспорт воситалари суғуртаси, мол-мулкни суғурталаш ва бошқа суғурта турлари 58,6 % ни ташкил этди.

2022 йилнинг 6 ойида суғурта хизматларининг умумий ҳажмида қайта суғурталаш бўйича хизматлар 11,8 % га эга.

Олдинроқ, Давлат статистика қўмитаси ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилгани ҳақида маълумот берган эдик.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан