Қўқоннинг Саланг бозорида соқол ва ҳижобга қарши кураш бошланди

Қўқоннинг Саланг бозорида соқол ва ҳижобга қарши кураш бошланди

Ижтимоий тармоқдаги маҳаллий аҳолининг хабарига кўра, Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги Саланг улгуржи-чакана савдо бозорида (халқ тилида Янгибозор) ўзини бозор ходимимиз деб таништирган кишилар ҳар бир дўконга кириб, соқол ва ҳижоб билан савдога чиқмасликни талаб қиляпти.

Ҳуқуқини талаб қилган, “соқол ва ҳижобни қонуний жиҳатдан тақиқланмагани”ни айтган сотувчиларга тегишли дўконларнинг ҳужжати қаттиқ текширилмоқда ва бозор маъмурияти тарафидан айбловлар юкланиб дўконлари мухрланмоқда.

Кураш шу даражага етдики, ҳижобли аёлнинг бош маникени ва соқолли маникенлардан фойдаланиш тақиқланган.

Fayzbog.uz

Бозордаги барча ҳижоб сотадиган дўконлардан ҳижобни савдодан олиши талаб қилинган. Бўйсунмаган 2 дўкон шу куниёқ муҳрланган.

Бозорга чиқадиган аёллардан ҳижобда савдога чиқмаслик талаб қилинган. Агар хоҳлашса, бозорга чиқмасликлари, бозор давлатнинг мулки эканлиги айтилган.

Ҳозир бозорда 10га яқин дўкон муҳрланган. Бу ҳаракатлар тахминан бир ҳафта аввал бошланган.