Ҳинд ширкати Андижонда $50 млнга дори ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

Ҳинд ширкати Андижонда $50 млнга дори ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

Ҳиндистоннинг Cadila Pharmaceuticals ширкати "Андижон-фарм" эркин иқтисодий зонаси ҳудудида фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Бу ҳукуматнинг 30 мартдаги қарори билан кўзда тутилган, дея хабар беради Norma.uz нашри. 

Компания ушбу лойиҳани амалга ошириш учун беш йил давомида 50 миллион доллар ажратишни режалаштирмоқда, шундан камида 10 миллион доллари 2020–2021 йилларда биринчи босқичга сарфланади. Корхона 400 та янги иш ўринлари яратади.

Корхонада 30 турдаги дори-дармон ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.