Ҳиндистон 1 миллиарддан кўпроқ аҳолиси учун карантин эълон қилди

Ҳиндистон 1 миллиарддан кўпроқ аҳолиси учун карантин эълон қилди

Фото: Яндекс

Аҳоли сони сони бўйича дунёда иккинчи ўринда турувчи Ҳиндистон давлатида CОВИД-19 коронавирус инфекциясини тарқалишига қарши умуммиллий карантин эълон қилинди.

BBC'нинг хабар беришича, бу ҳақда мамлакат бош вазири Нарендра Моди баёнот берган. Бош вазир халққа қилган мурожаатида вируснинг тарқалишига қарши курашнинг энг самарали йўли ижтимоий масофаланиш эканлигини таъкидлаган.

Маълум қилинишича, 1,3 миллиарддан ортиқ аҳолини уйларидан чиқишини тақиқловчи карантин бугун, 25 март куни ярим кечасидан бошлаб амалга киради ва ҳозирча 3 ҳафта давом этади. Лекин, ҳиндлар ҳукуматнинг тавсияларига эътиборсизлик билан муносабатда бўлишаётгани айтилмоқда.

“Умуммиллий карантин кўпчилик инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин, Ҳаттоки, беморларнинг кўчага бурни суқишлари (ойнадан қарашлари) ҳам соғлом одамларни зарарлаши, уларни хавф остига қўйиши мумкин”, дейди Моди.

Шунингдек, Ҳиндистон бош вазири мамлакатда коронавирус тарқалишига қарши кураш ва тиббиёт инфраструктураларни яхшилаш учун 2 миллиард АҚШ доллари ажратилади.