Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳиндистон бош вазири Тошкентдаги ШҲТ саммитида қатнашади
11.06.2016 12:20,  
3

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди 23-24 июнда Тошкентда бўлиб ўтадиган Шанхай Ҳамкорлиги ташкилоти саммитига ташриф буюради, Нью Дели шаҳридаги дипломатик манбаанинг хабарига асосан спутник хабар бермоқда.

“Биз Ҳиндистоннинг бош вазири саммитда қатнашиш ҳақида расмий маълумот олдик”, дейилган хабарда.

Саммитда Ҳиндистон ва Покистоннинг ташкилотга қўшилиш шартлари имзоланиши кутилмоқда.   

Бугунги кунда ШҲТ аъзолари: Россия, Хитой, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистон. Белоруссия, Монголия, Ҳиндистон, Эрон, Покистон ва Афғонистон кузатувчи мақомига эга. 2015 йилда ташкилотга Ҳиндистон ва Покистонни киртиш жараёни ишга туширилган эди.


 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан