Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳиндистон элчиси Ортиқхўжаевдан будда ибодатхонаси қуриш учун ер сўради
14.02.2020 09:51,  
3362

Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги фавқулотда ва мухтор элчиси Сантош Жа шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан учрашди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимяти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Учрашувда элчи ҳокимдан Ганди таваллудининг 150 йиллиги муносабати билан унинг Тошкентда мемориал очилиши, шунингдек, пойтахтда ҳинд жамоаси ибодат қилиши учун будда ибодатхонаси қурилишига ер майдони ажратишини сўради.

Бу иш Ўзбекистонга сайёҳлар оқимининг ошишига хизмат қилишини гапнинг орасида қистириб ўтди.

Шу билан бир қаторда ўтган ҳафтада ҳинд компанияларига шифохона, университет ҳамда аквапарклар қуриш учун ер майдони ажратилганлиги ва бу мақсадни амалга ошириш учун $1 млрддан ортиқ пул маблағи жалб қилинганлиги таъкидланди.

Ҳозирда Тошкентда ҳинд капитали иштирокидаги тадбиркорлик субъектлари сони 154 тага етган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан