Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳиндистон Ғарб ва Россиянинг босимида қолмоқда
16.04.2022 18:40,  
431

АҚШ президенти Жо Байден Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модидан Россиянинг Украинага бостириб кириши ортида Россия нефти импортини оширмасликни сўрагач, бу масалани икки давлат ташқи ишлар вазирлари ва мудофаа вазирлари иштирокидаги 2+2 мулоқоти доирасида муҳокама қилишди.

Ҳиндистон Бош вазири бу борада очиқ ваъда бермагач, икки давлат муносабатларида маълум кескинлик юзага келди.

«Нефть сотиб олиш, санкция ва ҳоказолар ҳақида гап кетганда, мен фақат энергия сотиб олишда истиснолар мавжудлигини таъкидлайман. Албатта биз Россиядан қўшимча энергия харид қилмасликка чақирамиз. Ва ҳар давлатнинг ўзига хос жойлашув ва турли эҳтиёжлари бўлса-да, иттифоқчи ва ҳамкорларимиз Россия нефти харидини оширмаслигига умидда қиламиз», деди АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ҳиндистонлик ҳамкасби билан учрашув якунлари бўйича матбуот анжуманида.

Аввалроқ АҚШ Ҳиндистонга энергия манбаларини диверсификация қилишда ёрдам таклиф қилган эди.

Украинада уруш бошланганидан бери Ҳиндистон камида 13 миллион баррель Россия нефтини сотиб олди. Ваҳоланки ўтган йил давомидаги бу рақам 16 миллион баррелни ташкил этган. Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманям Жаишанкар эса Блинкенга ким энг катта харидор эканлигини эслатди:

"Мен сизга Европага эътибор қаратишингизни маслаҳат берган бўлардим. Биз энергия хавфсизлигимиз учун зарур энергияни сотиб олмоқдамиз, аммо рақамларга қарасангиз, бизнинг бир ойлик умумий харидимиз Европанинг бир кунлик харидидан камроқ кўринади. Сиз бу ҳақда ўйлаб кўринг"

Хом нефть импорти бўйича дунёда учинчи ўринда турувчи Ҳиндистон ҳозирда ўз таъминотининг атиги 3 фоизини Россиядан сотиб олади. Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, Нью-Деҳли, шунингдек, нефть ва бошқа товарлар тўловида рупий ва рублда савдо-сотиқ механизмини яратишни кўриб чиқмоқда.

Сешанба куни хом нефть нархи бир баррел учун 100 долларга тушиб кетди ва ўтган ҳафтада деярли 14 йил давомидаги энг юқори кўрсаткичга эришгандан сўнг бозорларда пасайиш давом этди. Блинкен ва АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остиннинг айтишича, музокараларда шунингдек, Ҳиндистонга қурол сотиш ҳақида гап кетди.

Украинадаги инқироз Россия билан кўп йиллик яқин алоқалардан сўнг Ҳиндистонни дипломатик дилемма қаршисига қўйди. Мамлакат Ғарб босимига қарамай, санкциялар туфайли нархи тушиб кетган Россия энергия ресурсларини сотиб олишда давом этмоқда.

Москва Нью-Деҳлининг энг йирик қурол, жумладан С-400 ракетага қарши мудофаа тизимлари етказиб берувчисидир. АҚШ санкциялари таҳдидига қарамай, Ҳиндистон уларни миллиардлаб долларга сотиб олмоқда.

Аммо шуниси ҳам борки, Ҳиндистон ўзининг шиддатлироқ қўшниси - Хитойга қарши туриш учун Ғарбнинг ёрдамига ҳам муҳтож.

Матбуот анжуманида Блинкен, шунингдек, барча, айниқса, таъсир кучига эга бўлган давлатлар Россияга босим ўтказиши зарурлиги, демократия бир овоздан гапириши кераклигини айтди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан