Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳиндистон илк бор Ўзбекистонга тижорат юкини Покистон ва Афғонистон орқали транзит қилиб жўнатди
19.03.2022 16:27,  
131

Ҳиндистон илк бор Ўзбекистонга тижорат юкини Покистон ва Афғонистон орқали транзит қилиб жўнатди. 140 тонна юк (асосан шакар) ортилган машиналар карвони Кобулдан Тошкентга жўнаб кетди. Бунгача юк “Мумбай – Карачи – Торкҳам” йўналиши бўйлаб келган.

Юк жўнатилиши Ҳиндистон томонидан хусусий равишда ташкил этилган. Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги транзит савдоси тўғрисидаги келишув уни амалга ошириш имконини берди.

“Энди бу [транзит] мунтазам равишда амалга оширилади. Ўзбекистон Покистон портлари орқали исталган давлатдан маҳсулот олиб кириш имкониятига эга бўлади”, — деди Покистон расмийси.

Эслатиб ўтамиз, имтиёзли савдо бўйича келишувлар тузилганидан сўнг Покистон Ўзбекистонга гўшт етказиб бера бошлаган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан