Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳиндистон мудофаа маҳсулотлари экспорти рекорд даражага етди
11.12.2022 17:36,  
78

31 мартда якунланган 2021-2022-молия йилида Ҳиндистон мудофаа маҳсулотлари экспорти ҳажми рекорд даражадаги 40 миллиард рупийни ёки қарийб 1,7 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақда Ҳиндистон мудофаа вазири Ражнат Сингхнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Mint манбаси.

"Саккиз йил аввал, 2014 йилда мамлакат мудофаа маҳсулотлари экспорти 9 миллиард рупийни ёки тахминан 110,8 миллион долларни ташкил қилган. Мамлакат 2025 йилга бориб 3 миллиард доллардан ортиқ ҳажмдаги ҳарбий экспорт мақсадига эришмоқчи", — дейилади мақолада.

Шу билан бирга, 2017 йилдан 2021 йилгача Ҳиндистон мудофаа экспорти ҳажми қарийб олти баробар ошди. Иқтисодиётнинг мудофаа секторини ривожлантириш дастурига, жумладан, INS Vikrant авиаташувчи кемаларини қуриш киради. Ҳиндистон ҳукумати "дўст" деб аталувчи мамлакатларга маҳаллий мудофаа маҳсулотларини етказиб бериш ниятида, дейилади мақолада.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан