Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳиндистон Россия нефтини харид қилишни 50 баробарга оширди
25.06.2022 16:31,  
80

Ҳиндистондаги нефтни қайта ишлаш корхоналари апрелдан июнга қадар Россия хом нефтини харид қилишни 50 баробарга оширди. Бу ҳақда The Economic Times манбаларга таяниб хабар бермоқда.

Энди Россия хомашёси Ҳиндистон чет элдан сотиб олган барча хом нефтнинг 10 фоизини ташкил қилади. 24 февралгача бу кўрсаткич бундай харидлар умумий ҳажмининг 0,2 фоизидан ошмаган. «Россия Ҳиндистонга нефть етказиб берувчи етакчи ўнталикдан биридир. Май ойида Россия Саудия Арабистонини ортда қолдирди ва бу хомашёни республикага экспорт қилувчи Ироқдан кейин иккинчи ўринга чиқди», — деди манба.

Россия нефтни бир баррель учун 30 долларгача чегирма билан сотишни бошлаган ва жаҳонда энергия нархи ошиб кетган пайтда Ҳиндистон вазиятдан фойдаланган. Май ойида Ҳиндистон Россиядан 25 миллион баррелга яқин нефть сотиб олди. АҚШ ва Хитойдан кейин мамлакат нефтнинг 85 фоиздан ортиғи хориждан сотиб олинадиган дунёдаги энг йирик истеъмолчи ҳисобланади. Россия нефтининг 40 фоизигача Reliance Industries ва Nayara Energy хусусий нефтни қайта ишлаш компаниялари томонидан сотиб олинган.

Аввалроқ АҚШ маъмуриятининг иқтисодий кенгаши сўзловчиси Сесилия Роуз Хитой ва Ҳиндистон Россия нефтини АҚШ билганидан кўпроқ сотиб олаётганини тан олганди. Май ойида Хитой Россия хом нефти импортини ўтган йилнинг шу даврига нисбатан рекорд даражада 55 фоизга оширди. Россия Саудия Арабистонини сиқиб чиқарган ҳолда барча экспортчилар орасида биринчи ўринни эгаллади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан