Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳиндистон ва Хитой чегарасида тўқнашув бўлиб ўтди.Қурбонлар бор
26.01.2021 10:03,  
506

“Индиа Тодай”нинг ёзишича, тўқнашув Ҳиндистоннинг Сикким штатидаги Наку-Ла довони ҳудудида бўлиб ўтган. Хитой армияси гўёки Ҳиндистон билан демаркация чизиғини кесиб ўтишга уринган ва бу эса ҳинд ҳарбийларини ҳужумига сабаб бўлган. Натижада Ҳиндистон армиясининг тўрт нафар, Хитой томонидан 20 нафарга яқин ҳарбий хизмат тан жароҳати олган. Ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот йўқ-деб ёзмоқда "Халқ сўзи"

Пекин ва Ню-Деҳли ўртасида икки мамлакат ҳарбийлари аскарларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун ўқотар қуролдан фойдаланмаслик тўғрисида келишув мавжуд.

2020 йилнинг 16 июн куни Ҳиндистон армиясининг ўнлаб аскарлари бу жойда таёқ ва тош тўқнашувида ҳалок бўлган. Расмий Ню-Деҳли бу ҳолат учун Хитой томонини айблаган эди. Ўшанда ҳинд ОАВ 43 нафар хитойлик аскар яралангани ва ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқатган эди.

Дунёдаги энг кўп аҳолига эга бўлган икки мамлакат — Ҳиндистон ва Хитой чегарасини “McMahon Line” деб номланган шартли чизиқ ажратиб туради. Ҳиндистон бу чегарани тан олган, Хитой эса йўқ.

Муаммони ҳал қилиш учун бир неча бор уриниш бўлган. Хусусан, 1993 ва 1996 йилларда ўтказилган келишувлар самарасиз кечди. Шу боис чегара ҳудудининг икки қисми — Кашмирнинг шимоли-шарқий ва Аруначал-Прадеш штатининг шимоли қисми мунозарали бўлиб қолмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан