Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳиндистон Япония ва Германияни ортда қолдириб, дунёнинг учинчи йирик иқтисодиётига айланиши мумкин
1.12.2022 18:08,  
70

Ҳиндистон Япония ва Германияни ортда қолдириб, дунёнинг учинчи йирик иқтисодиётига айланади, деб ёзади S&P Global ва Morgan Stanley деб ёзади CNBC.

S&P Global 2030 йилга бориб Ҳиндистоннинг йиллик номинал ЯИМ 6,3 фоизни ташкил этишини тахмин қилмоқда. Morgan Stanley 2031 йилга келиб Ҳиндистон ялпи ички маҳсулоти ҳозирги даражасидан икки баравар кўпроқ бўлишини кутмоқда. "Ҳиндистонда ишлаб чиқаришга сармоя киритиш, энергия алмашинуви ва мамлакатнинг илғор рақамли инфратузилмаси ҳисобига иқтисодий юксалиш учун шароитлар мавжуд", деб ёзади Morgan Stanley таҳлилчилари ҳисоботда.

S&P Global истиқболлари мамлакатнинг савдо ва молиявий либераллаштиришни давом эттириш, меҳнат бозорини ислоҳ қилиш, инфратузилма ва инсон капиталига сармояларни жалб қилиш истагига боғлиқ. Ҳиндистон ҳукумати хорижий сармоядорлар учун марказга айланишни мақсад қилган, дейди таҳлилчилар.

"Ҳиндистоннинг кучли томонлари кўп сонли арзон ишчи кучи, паст ишлаб чиқариш харажатлари, инвестициялар учун очиқлик ва истеъмол қилишга мойил одамлардир", деди Сумедха Дасгупта, Economist Intelligence Unit катта таҳлилчиси. Ҳиндистонда иккинчи чоракда (июль-сентябрь) иқтисодий ўсиш суръати ўтган уч ойдаги 13,5 фоизга нисбатан йиллик кўрсаткичда 6,3 фоизгача секинлашди.

Аввалроқ, Калифорния иқтисодиёти пандемия ва ҳозирги юқори инфляция даврида нисбатан чидамлилигини исботлагани хабар қилинганди. Америка давлати Германияни ортда қолдириб, АҚШ, Хитой ва Япониядан кейин дунёдаги йирик тўртинчи иқтисодиётига айланиши тахмин қилинган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан