Ҳиндистонда COVID-19’га қарши вакцина синовининг якуний босқичи бошланди

Ҳиндистонда COVID-19’га қарши вакцина синовининг якуний босқичи бошланди

Вакцина синови Ҳиндистондаги 25 та тиббий марказда 26 минг нафар кўнгиллида ўтказилади. Иштирокчиларга йўл харажатлари тўланади, бошқа имтиёзлар ҳам кўзда тутилган.

Covaxin вакцинаси 800 га яқин киши иштирок этган дастлабки икки босқич муваффақиятли якунлангандан сўнг тасдиқланган.

Ҳиндистонда яна иккита вакцина синовдан ўтказилмоқда: Covishield (Оксфорд университети ва Британия–Швециянинг AstraZeneca компанияси томонидан ишлаб чиқилган) ва ZyCoV-D (Ҳиндистоннинг Zydus Cadila фармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқилган).

Октябрь ойида Ҳиндистон Россиянинг «Sputnik V» вакцинаси клиник синовларининг иккинчи ва учинчи босқичлари ўтказилишини маъқуллаганди.