Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳиндистонда дунёга машҳур PUBG Mobile Lite аналоги ўйинининг аналоги тақиқланди
2.08.2022 11:59,  
50

Ҳиндистонда дунёга машҳур PUBG Mobile Lite аналоги ўйинининг аналоги тақиқланди.

Мобил ўйиннинг ҳиндча варианти Battlegrounds Mobile India деб аталади, асосий версия 2020 йилда тақиқланган. Ўйин аллақачон мамлакатдаги Google Play ва App Store дўконидан олиб ташланган.

Ўйинни ишлаб чиқарувчи Крафтон студияси ўйин Ҳиндистонда олиб ташланганини тасдиқлаган ва бунга тушунтириш талаб қилган. Бунинг ортидан Жанубий Корея компанияси акциялари 9 фоизга арзонлашган.

Тахминларга кўра, Battlegrounds Mobile India'нинг тақиқланиши маълумотларнинг Хитой серверларига ўтиши билан боғлиқ бўлиб, бу фойдаланувчиларнинг хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин. Крафтон учинчи томон серверларига маълумотларни юбориш фактини тасдиқлаган, аммо ҳамма нарса қонуний равишда содир бўлаётганини айтган.

«Бошқа мобил ўйинлар ва иловалар сингари, Battlegrounds Mobile India ҳам ўзига хос ўйин функцияларини тақдим этиш учун учинчи томон ечимларидан фойдаланади. Ушбу ечимлардан фойдаланиш жараёнида баъзи ўйин маълумотлари учинчи томонларга узатилади», —деган Крафтон вакили.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан