Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳиндистонда коронавирусга чалинганлар сони 6 миллиондан ошди
28.09.2020 11:39,  
84

27 сентябр, якшанба куни Ҳиндистонда 88,6 мингта янги коронавирус вирус ҳолатлари қайд этилди ва мамлакат бўйлаб жами инфекцияланганлар сони олти миллионга етди. 

Ҳиндистон коронавирус ҳолатлари бўйича дунёда иккинчи ўринда туради. Энг кўп касалланиш ҳолатлари Қўшма Штатларда (7,1 млн) қайд этилган. 

Ҳозирда Ҳиндистон кунлик коронавирус ҳолатлари аниқланиши бўйича биринчи ўринда бормоқда. Жанубий Осиё мамлакатида 16 сентябр куни 5 миллион касаллик, 4 сентябрда 4 миллион ҳолат аниқланган. 

Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш ва оилавий фаровонлик вазирлигининг маълумотларига кўра, кунига 709 мингдан ортиқ тестлар олинмоқда. Бир кунда 74 мингдан ортиқ одам касалликни енгишга муваффақ бўлган. Коронавирусдан даволанганлар умумий сони, сўнгги маълумотларга кўра, 5 миллион кишидан ошди.

962 мингдан ортиқ одам шифохоналарда даволанмоқда. Ўтган кун давомида бу рақам 6,2 мингга кўпайди. Ўлим сони 95 мингдан ошди, якшанба куни 1039 киши касалликдан вафот этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан