Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳиндистонда мусулмонлар яшайдиган туманлар вайрон қилиниши оқибатида 23 киши ўлди
26.02.2020 17:20,  
1138

Ҳиндистоннинг пойтахти Деҳлидаги мусулмонларга қилинган ҳужум оқибатида 23 киши ҳаётдан кўз юмди ва ўнлаб одамлар жароҳатланди. BBC News хабарига кўра, учинчи кун ҳиндлар ва мусулмонлар бир-бирини ҳужумларда айблашмоқда.

Ҳиндлар мусулмонларни таёқлар билан ўраб олиб, ҳиндларнинг диний шиорларини бақириб айтишда мажбурлаб калтаклашган.

ОAВ маълумотларига кўра,  тўқнашувлар натижасида камида иккита масжид вайрон бўлиб, 189 киши жабр кўрган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрида Ҳиндистон ҳукумати қўшни давлатлардан келган муҳожирларга диний эътиқоди асосида фуқаролик бериш тўғрисидаги қонун (мусулмонларга фуқаролик бериш тўхтатилган) қабул қилингандан буён тартибсизликлар давом этмоқда. 

Тартибсизликлар якшанба куни янги тартибдаги фуқаролик тўғрисидаги қонунга қаршилар ва уни маъқуллаган намойишчилар ўртасидаги тўқнашувлар натижасида келиб чиққан.

Суратлар, видеолар ҳамда ижтимоий тармоқдаги саҳифалар сўнгги кунларнинг ҳаяжонли қиёфасини акс эттиради — қуролсиз одамлар, шу жумладан журналистларни калтаклаётган оламон, кўчалар бўйлаб таёқлар, темир парчалари, тошлар билан қуролланган одамлар ҳамда ҳар ерда бир бирига қарама қаршилик қилаётган ҳинд-мусулмонлар.

Зўравонлик ҳақида петицияларни кўриб чиқаётган Деҳли Олий суди "навбатдаги" 1984 йилда "содир бўлишига" йўл қўймаслигини айтди. Ўша йили бу шаҳарда сикхларга қарши тартибсизликларида 3000 дан ортиқ сикхлар ўлдирилган эди.

Бош вазир Нарендра Моди чоршанба куни, тартибсизликларнинг учинчи куни ўз твиттер саҳифасида тинчлик сақлашга чақирди. У вазиятни қайта кўриб чиққанини ва полиция нормал ҳолатни тиклаш устида ишлаётганини қўшимча қилди.

Мухолифат етакчиси Соня Ганди зўравонликлар учун жавобгарлиги учун уй-жой вазири Амит Шоҳнинг истеъфосини талаб қилди.

 Мавзуга доир: Трампни кўриш учун Ҳиндистонда 100 мингдан ортиқ одам тўпланди (фото)

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан