Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳиндистонда олтин сотадиган банкомат ишга туширилди
9.12.2022 13:17,  
37

“The Economic Times” газетаси ёзишича, Ҳиндистонда олтин сотадиган банкомат ишга туширилди. Энди харидор кредит ёки дебет пластик картаси орқали олтин танга харид қилиши мумкин.

Банкоматга 24 каратли 5 килограмм тилла сиғади. Бу ускунадан 0,5 граммдан бошлаб 100 граммгача бўлган саккиз хил танга олиш имкони бор.

Аппаратнинг яна бир ўзига хос томони шундаки, мониторида тилланинг нархи реал вақт режимида, Лондон биржасидаги ҳолат ўзгаришига қараб янгиланиб туради.

Ушбу ғоя “Goldsikka Pvt Ltd” компаниясига тегишли. Дастур бузиб киришдан ишончли ҳимояланган, банкомат видеокамера ва овозли сигнализация билан жиҳозланган.

Ҳайдаробод шаҳрида ўрнатилган “олтин банкомат” биринчи кун 20 нафар мижозга хизмат кўрсатди, дейилади хабарда. Бундай қурилма Ҳиндистонда илк бор пайдо бўлди. Умуман, дунёдаги дастлабки олтин сотадиган банкомат бундан 12 йил аввал БААда ишлай бошлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан