Ҳиндистонда сув тошқини туфайли 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Ҳиндистонда сув тошқини туфайли  100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Фото: HT

Ҳиндистоннинг шарқий ва шимоли-шарқий қисмида сув тошқини оқибатида ҳалок бўлганлар сони 110 тага етди, деб хабар беради Hindustan Times душанба куни мамлакат фавқулодда хизматларига таяниб.

Ассам штатида 103 киши вафот этди. Ушбу штатда табиий офатдан жабрланганлар сони 2,5 миллионга этди ва тошқинлар оқибатида 2255 қишлоқ аҳоли пунктлари зарар кўрган. Юз минглаб одамлар эвакуация қилинди.

Биҳар штатида яна етти киши ҳалок бўлди. Биҳарда тошқинлардан жабрланганларнинг умумий сони 1,5 миллионга этди, мамлакат ҳаво кучлари вертолётлари маҳаллий аҳолига инсонпарварлик ёрдамини етказиб бермоқда.