Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳиндистонда талаба қизни зўрлаган гуруҳ аъзолари осиб, қатл этишга ҳукм қилинди
20.03.2020 12:55,  
3926

20 март, жума куни Ҳиндистонда 31 ёшли Акшай Такур, 25 ёшли Паван Гупта, 26 ёшли Винай Шарма ва 32 ёшли Мукеш Сингх ўлимга ҳукм қилинди, улар 2012 йилда талаба қизни зўрлашда айбдор деб топилган. Бу ҳақда NDTV хабар бермоқда.

Хабарга кўра, айборлар осиб ўлдирилади. Ҳукм Тихар қамоқхонасида ижро этилади. Қатл қилинишидан олдин маҳкумларнинг адвокати Олий судга шикоят қилган, аммо ариза рад этилган.

2012 йилда 23 ёшли талабанинг зўрланиши ва ўлдирилиши Ҳиндистондаги энг шов-шувли воқеалардан бири бўлган. Қиз кинотеатрдан уйга қараб автобусда кетаётганида 6 эркак уни ушлаб олган. Шундан сўнг, қиз бир неча соат давомида зўрланган ва темир панжара билан қийноққа солинган. Кейин эса уни йўлда ташлаб кетишган.

Жиноятчиларнинг энг ёши 15 ёшда эди. У жиноят содир бўлганидан уч йил ўтгач, қўйиб юборилган. Гуруҳнинг яна бир аъзоси ўз камерасида ўлик ҳолда топилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан