Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳиндистоннинг GMR Гуруҳига ўзбек аэропортларини бошқариш бўйича тендерда иштирок этиш таклиф қилинди
3.06.2020 19:13,  
102

Ҳиндистоннинг GMR компаниясига вилоятлардаги халқаро аэропортларни давлат-хусусий шериклик шартлари асосида инвесторларга бериш бўйича ўтказиладиган тендерларда иштирок этишга таклиф этилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев билан бўлган видеоконференция шаклидаги учрашувда GMR Group вакиллари Ҳиндистон, Туркия ва Филиппинда халқаро аэропортларни қуриш, модернизация қилиш ва бошқарув тизимида амалга оширилган йирик лойиҳалар тақдимотини ўтказди. Мазкур компания “яшил аэропортлар” концепциясини ривожлантиришда шунингдек, аэропортларга инновацион технологияларни (юзни аниқлаш ва таниш технологиялари, мобил телефонлар имкониятларидан унумли фойдаланган ҳолда назорат-ўтказиш пунктларидан йўловчиларни ўтказувчанлик қобилиятини бир-неча баробарга ошириш ва бошқалар) ўрнатишда катта тажрибага эга.

Учрашувда Транспорт вазирлиги томонидан Марказий Осиё логистика хабини ташкил этиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳусусида маълумот берилди.

1978 йилда ташкил этилган GMR Group Ҳиндистонда энг йирик ва дунёдаги тўртинчи энг катта хусусий аэропортларни ривожлантириш компанияси бўлиб, 2000 йиллардан бери ушбу соҳада фаолият олиб боради. У Деҳли ва Ҳайдаробод (Ҳиндистон) аэропортларига эгалик қилади Мактан-Себу (Филиппин) аэропортини бошқаради. Компания, шунингдек, энергетика, транспорт (автомобил йўллари, темир йўллар, метро, учиш-қўниш йўлаклари қуриш) ва шаҳар инфратузилмаси соҳасида ҳам ишлайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан