Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳиндистоннинг “IndiGo” авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам қатновларни йўлга қўймоқчи
21.11.2022 17:20,  
44

Ҳиндистоннинг “IndiGo” авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам қатновларни йўлга қўймоқчи. 

Бу бўйича Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Ахатов билан “IndiGo” авиакомпаниясининг халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича вице-президенти Ражан Малхотра ўртасида ўзаро муҳокама олиб борилган.

Хусусан, унда хорижий авиакомпанияларни Ўзбекистон авиация бозорига жалб қилиш, улар учун қулай шароитларни яратиш ҳамда тақдим этилган имтиёзлар ҳақида сўз юритилди.

Икки мамлакат ўртасида қўшимча авиақатновларнинг йўлга қўйилиши натижасида сайёҳлик, иқтисодий ҳамкорликнинг кенгайишига таъсир қилиши таъкидланди.

Шунингдек, музокараларнинг навбатдаги босқичини ташкил этиш мақсадида “IndiGo” авиакомпанияси мутахассисларидан иборат делегациянинг Ўзбекистонга амалий ташрифи белгиланди.

Компания ҳақида

“IndiGo” Ҳиндистоннинг энг йирик йўловчи авиакомпанияси бўлиб, 2006 йили ташкил этилган. 2022 йилнинг август ҳолатига кўра компания бозор улуши 57,7%ни ташкил этади.

Лоукостер жами 100 та йўналишга эга бўлиб, шундан 74 таси маҳаллий ва 26 таси халқаро йўналиш ҳисобланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан