Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳиндистоннинг Marion Biotech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Ўзбекистондаги барча дори воситаларининг савдоси тўхтатилди
30.12.2022 12:39,  
73

Бу ҳақда АОКАда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Қизлархон Бегматова иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди. 

Брифингда "Док-1 Макс" дори воситасининг ножўя таъсири билан боғлиқ вазият юзасидан амалга оширилаётган ҳақида маълумот берилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда “Док-1 Макс” дори воситасининг савдоси 2022 йил 22 декабрдан вақтинча тўхтатилган бўлиб, "QURAMAX MEDIKAL" МЧЖга реализация қилинган дорихоналардаги қолдиқ дори воситаларини қайтариб олиш ҳамда дорихоналарга мазкур дори воситасини етказиб берувчи дистрибьюторга зудлик билан қайтариш чораларини кўриш бўйича тегишли кўрсатма берилди. Ҳамда ушбу дори воситалари республикамиздаги барча дорихоналардан тезкорлик билан йиғиб олинди. 

Шунингдек, бугундан Ҳиндистоннинг Marion Biotech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ва юртимизда рўйхатдан ўтказилган барча турдаги дори воситаларининг савдоси вақтинчалик тўхтатилди. 

Marion Biotech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “Док-1 Макс” дори воситаси таркибида қўшимча ёт моддалар аниқланганлиги боис, ҳозирда компаниянинг бошқа маҳсулотлари ҳам чуқур лаборатор текширувларидан ўтказилмоқда. 

Ҳиндистон ҳукумати "Док-1 Макс" дори воситасини ишлаб чиқарган Marion Biotech компаниясига қарши суриштирув бошлади. Суриштирув Уттар-Прадеш штатидаги Наркотикларни лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси томонидан олиб борилаяпти.

Таъкидланишича, “Док-1 Макс” дори воситалари дорихоналардан йиғиб олиниб, вазиятга ўз вақтида реакция билдирилди, шунингдек, юртдошларимиз хонадонларида сақланаётган ушбу дори воситалари ҳақида агентликка хабар қилишга чақирилмоқда. Бу ҳаракатлар билан дорининг ножўя таъсири локализация қилинади.

"Шу ўринда барчангизни яна бир бор огоҳликка чақирамиз. Агар сиз ҳам ушбу дори воситасини сотиб олган бўлсангиз ва ҳозирда бу препарат сизнинг уйингизда сақланаётган бўлса, уни зинҳор қўлламасликни ва 71-203-27-77 телефон рақамига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз",- дейди матбуот котиби. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан