Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳиндлар билан ҳамкорликда Бобурийлар ҳақида сериал суратга олинади
29.08.2020 09:31,  
202

Ўзбекистон ҳиндистонлик кино ижодкорлари билан ҳамкорликда Бобурийлар сулоласи ҳақида умумий бюджети 9 миллион долларлик веб-сериал суратга олади. Бу ҳақда “Ўзбеккино” Миллий агентлигида Бош директори билан Ҳиндистоннинг “Wingspan Entertainment” кинокомпанияси вакили Нираж Ратци ўртасида бўлиб ўтган видеоконфренция шаклида учрашувда маълум қилинди, дея хабар беради Дунё агентлиги.

Ҳиндистон томонидан тахминан 1 миллион доллар маблағ Ўзбекистондаги суратга олиш ишлари учун ажратилади. Тасвирга олиш ишларининг маълум қисми юртимизнинг Бухоро, Хива, Самарқанд вилоятларида амалга оширилади.

Ҳиндистонлик киномутахассислар халқаро парвозлар билан боғлиқ вазиятнинг барқарорлашишига умид қилган ҳолда, жорий йилнинг кузида Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштиришаётганини маълум қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан