Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳисор қўриқхонасига туташ жуда катта ҳудудда қўриқланма зонаси белгиланди
20.02.2020 12:25,  
159

“Ҳисор давлат қўриқхонасининг қўриқланма зонасини белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (94-сон, 18.02.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Ҳисор давлат қўриқхонасининг унга туташ ҳудудлардаги умумий ер майдони 11 231,3 гектар бўлган қўриқланма зонаси белгиланди.

Умумий ер майдони 2 000,0 гектар бўлган Ҳазрати Султон платоси, Сувтушар дарёсининг бир қисми, динозавр излари ва Амир Темур ғори объектлари қўриқхона ҳудудидан унинг қўриқланма зонасига ўтказилади.

Бунда, қўриқхонанинг қўриқланма зонасидаги ерлар ушбу зоналарда жойлашган ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар ихтиёрида қолади, қўриқхона ҳудудидан унинг қўриқланма зонасига ўтказиладиган объектлар мазкур қўриқхонанинг доимий фойдаланишида қолдирилади.

Қўриқланма зонага ўтказилган объектларда зиёрат туризми ва экологик туризмни ташкил қилиш учун зарур инфратузилмани яратишга инвесторлар (шу жумладан, давлат-хусусий шериклик лойиҳалари асосида) жалб қилинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан