Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








H&M ҳам рус бозорини тарк этишга қарор қилди
18.07.2022 13:21,  
38

H&M (Швеция) кийим-кечак ва пойабзал сотувчиси Россия бозоридан чиқишини эълон қилди, бу ҳақда компания баёнотида айтиб ўтилган.

H&M шу йилнинг март ойи бошида Россия ва Украина ўртасидаги ҳарбий можаро туфайли сотувларни тўхтатган эди. «Эҳтиёткорлик билан ўйлаб кўрганимиздан сўнг, биз мавжуд вазиятни ҳисобга олган ҳолда, Россияда бизнесимизни давом эттиришни имконсиз деб ҳисоблаймиз. Бу бизнинг ҳамкасбларимизга таъсиридан чуқур қайғудамиз ва уларнинг барча машаққатли меҳнати ва фидойилиги учун жуда миннатдормиз. Бундан ташқари, биз мижозларимизга йиллар давомида кўрсатган ёрдамлари учун миннатдорчилик билдирмоқчимиз», деди H&M Group бош директори Ҳелена Хелмерссон. 

H&M Россия бозорида 2009 йилдан бери фаолият юритиб келмоқда. Россия Федерациясида 150 дан ортиқ дўконлар фаолият кўрсатмоқда, бу H&M'нинг дунёдаги очиқ савдо нуқталари сони бўйича еттинчи кўрсаткич эди. Компаниянинг таъкидлашича, маҳаллий дўконлар қолган акцияларни сотиш учун вақтинча ўз ишини давом эттиради.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан