Ҳоким ўринбосари “Саховат ва кўмак” жамғармасининг 100 миллиондан ортиқ пулларини ўзлаштирди

Ҳоким ўринбосари “Саховат ва кўмак” жамғармасининг 100 миллиондан ортиқ пулларини ўзлаштирди

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва “Саховат ва кўмак” жамғармаси хайрия маблағларини талон-торож қилган шахсларга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи хабар берди.

Тошкент вилояти Оққўрғон тумани ҳокимининг маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўринбосари М.А. ва туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳисобчиси Б.Н.лар олдиндан тил бириктириб, тумандаги эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Маҳалла” хайрия жамоат фондига ҳамда 2020 йилда “Саховат ва кўмак” жамғармасига келиб тушган маблағларни турли йўллар билан нақдлаштириб, жами 109,2 млн. сўм пулларни ўзлаштиришган.

Шу билан бирга, 2020 йилда “Саховат ва кўмак” жамғармасига келиб тушган маблағлардан 44 млн. сўмни мақсадсиз сарфлаб, растрата йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан 16.05.2020 йилда Департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.