Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳоким-тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаев: "Любая бизнес хороша"дан тортиб пойтахт иқтисодиётигача
17.01.2023 22:31,  
560

2023 йил кадрлар алмашинуви билан бошланди. 16 январь куни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев қиш мавсумига тайёргарликда йўл қўйган камчиликлари туфайли ўз лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Бахтиёр Раҳмонов тайинланди. Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳокимликдаги фаолияти давомида республика матбуотида тез-тез тилга олинадиган амалдорлардан бирига айланди. 

Биографиядан асосий воқеалар

Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг таржимайи ҳолидан асосийси 1975 йил 2 январда Тошкент шаҳрида туғилган. 1996 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. У ҳоким лавозимида ишлагунга қадар 2002 йилда “Akfa Group” компаниясига асос солган, 2011-2017 йилларда “Artel Engineering” компаниясига раҳбарлик қилган. 2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Tashkent City” халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудидаги объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси" давлат унитар корхонаси директори лавозимида ишлаган. 2018 йилнинг 26 апрелида у Тошкент шаҳри ҳокимлиги раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинланган, саккиз ойдан кейин эса пойтахт ҳокими лавозимини эгаллаган. 

"Любая бизнес хороша"

Собиқ ҳокимнинг кўплаб баёнотлари, хусусан, "Alter Ego" лойиҳасига берган интервьюси ижтимоий тармоқларга тарқалиб кетди ва мемларга айланди. Улар орасида энг эсда қоларлиси "Любая бизнес хороша" эди. 

2018 йилдан бери пойтахт иқтисодиёти қандай ўзгарди?

Давлат статистика қўмитаси томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, Тошкент шаҳрида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 2018 йилда 64,5 триллион сўмни (ўсиш – 11,1 фоиз), 2019 йилда – 86,1 триллион сўмни (8,4 фоиз), 2020 йилда – 97,5 триллион сўмни (1,8 фоиз) ташкил этди). Уч йил ичида ЯҲМ 22,6 фоизга ўсди ва 2021 йилда 121,8 триллион сўмлик кўрсаткичга етди. Бу йил қурилишнинг ўсиш суръати айниқса сезиларли бўлиб, ялпи маҳсулот таркибида 10 фоизни ташкил этди.

Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг шаҳар ҳокими бўлиб ишлаган даврида майдон ва истироҳат боғларини мунозарали реконструкция қилиш, бош режа мавжуд бўлмаганда бутун шаҳар бўйлаб қурилиш кўламини ошириш, бузиш, кесиш каби кўплаб воқеалар қайд этилди. Январь ойида шаҳар газ ва энергия таъминоти тизимидаги носозлик унинг Тошкент шаҳар ҳокими лавозимидаги фаолиятига нуқта қўйди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан