Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳоким ёрдамчисининг тавсияномаси асосида 225 миллион сўмгача кредит берилади
3.06.2022 11:20,  
199

Ҳоким ёрдамчисининг тавсияномаси асосида 225 миллион сўмгача кредит берилади.

—  “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  қарори бўйича тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахсларга 33 миллион сўмгача ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган кичик тадбиркорлик субъектларига учинчи шахс кафиллиги, суғурта полислари, кредит ҳисобига сотиб олинаётган мол-мулклар гарови ва бошқа таъминот турлари асосида 225 миллион сўмгача бўлган миқдорда ҳоким ёрдамчисининг тавсияномаси билан берилади.

Шунингдек, 225 миллион сўмдан ортиқ миқдордаги кредитлар кредит олиш истагини билдирувчи тадбиркорлик субъектларига ҳоким ёрдамчисининг тавсияларига мувофиқ туман (шаҳар) ҳамда ҳудудий Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказларининг асослантирилган ва натижадорлиги аниқ ҳисоб-китоб қилинган ҳолдаги қарори асосида берилади.

Оилавий тадбиркорлик учун имтиёзли кредитлар йиллик 14 фоиз ставкада оилавий тадбиркорлик, даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига умумий тартибда асосий қарз бўйича 3 ойдан 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга ажратилади.

Дастурлар доирасида имтиёзли кредитлар:

— чорвачилик (қорамол, қўй, эчки), балиқчилик ва паррандачилик (тухум йўналиши) учун – 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга;
— боғдорчилик, узумчилик ва лимончиликни ташкил этиш, иссиқхона, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарни харид қилиш учун – 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга ажратилади.

Турғун Ҳакимов, Марказий банкнинг Тадбиркорлик субъектларини 
молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича тижорат банклари
фаолиятини мониторинг қилиш департаменти бошқарма бошлиғи.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан