Ҳокимият: тўлов ундиришда МИБга ёрдам берганларнинг электри ўчмайди

Ҳокимият: тўлов ундиришда МИБга ёрдам берганларнинг электри ўчмайди

Фотосурат Ш. Мадраҳимова саҳифасидан

Учкўприклик журналист Шарифа Мадраҳимова электр ўчиши ҳақида мутасаддиларга мурожаат қилгач, "Шанба-якшанба кунлари уйма-уй юриб қарздорликни ундиришга МИБчиларга ёрдам берсангиз, светингиз умуман ўчмайди!" деган жавобни олди. Журналистнинг постини тўлиқ келтирамиз.

“Ташқарида 21 асрми? Бир неча кунлардан буён Учкўприк тумани ҳокими, 4-сектор раҳбари, туман прокуратураси, ички ишлари, туман электр тармоқлари корхонасига қайта-қайта мурожаат қилдим. "Ҳой барака топгурлар, светнинг пулини тўлаганман, нега менинг истеъмолчилик ҳуқуқимни бузяпсизлар. Нега светни айни керакли пайтда, эрта билан болалар мактабга отланаётганда, кейин кечки овқат пайтида болалар дарс тайёрлаши керак бўлган пайтда ўчиряпсизлар" деб. Аммо ҳеч кимдан жавоб ололмадим. Бугун вилоят ҳокимлиги қабулхонасига 99 873 244 70-70 га ҳам қўнғироқ қилиб, айни шу саволнинг жавобини сўрадим. Бироздан кейин Учкўприк тумани ҳокими қўнғироқ қилиб, қарздорлик кўпайиб кетганлигини, қарздорликни ундиришга ёрдам берсам, умуман свет ўчмаслигини айтди. Шанба-якшанба кунлари уйма-уй юриб қарздорликни ундиришга МИБчиларга ёрдам беришимни айтдим. Свет 25 дақиқа ёнди ва яна ўчди. Мана яна ярим соатдан буён свет йўқ. Биз қайси асрда яшаяпмиз?”.

Кунлар совугани сари нафақат қишлоқларда, балки катта шаҳарларимизда ҳам электр узилиши оддий ҳолга айланган.