Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳокимларга тадбиркорлик ривожланишига қараб баҳо берилади
24.07.2019 11:07,  
55

Вилоят ва туман ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарларига ҳудудда тадбиркорлик нақадар яхши ривожланаётганига қараб баҳо берилади, деди президент кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида.  

– Фақат катта корхоналар қуриб, аҳоли бандлигини ва даромадини ошириш, бюджет тушумларини кўпайтириш масалаларини тўлиқ ҳал эта олмаймиз. Турмуш даражасини оширишнинг энг муҳим йўли тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантиришдир, – деди Шавкат Мирзиёев. 

Ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ва уларнинг биринчи ўринбосарлари фаолиятига янги ташкил этилган ёки фаолияти қайта тикланган кичик корхоналар ва уларда яратилган иш ўринлари сонидан келиб чиққан ҳолда баҳо бериб, рағбатлантириш бўйича янги тизим жорий этиш вазифаси қўйилди, дейилган хабарда.

Баҳо беришда корхоналарнинг яшовчанлик кўрсаткичи асосий мезонлардан бири бўлиши кераклиги белгиланди. Яъни, ташкил этилаётган корхоналарнинг камида 50 фоизи кейинги 3 йил давомида ишласа, ҳоким ва унинг тадбиркорлик бўйича биринчи ўринбосари, Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлимлари раҳбарларини қўшимча моддий рағбатлантириш назарда тутилмоқда. 

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига ушбу янги тизимни жорий қилиш бўйича кўрсатмалар берилди. 

Маълумки Ўзбекистон ЯИМининг 60% - кичик бизнес томонидан яратилади. Саноат маҳсулотининг 3/1 қисми, қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг 98 % - кичик бизнес томонидан яратилади. Шунингдек, кичик бизнес инвестицияларнинг 50 %ини ва айрим соҳаларда экспортнинг 70-90 %ини таъминлайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан