Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳокимларнинг “хурмача қилиқлари, «Лукойл» ходимининг ҳақорати, ёшларни калтаклаган ҳарбийлар ва ҳафтанинг бошқа муҳим хабарлари
17.11.2019 22:52,  
520

Якунланаётган ҳафта Ўзбекистонда ҳам эътиборга молик воқеалар бўлиб ўтди. Sof.uz ўтган ҳафтанинг энг асосий ва диққат марказида турган мавзулари бўйича ҳафталик дайжестни тақдим этади.

Фарғонада ниқобли ҳарбийлар ўсмирни бейсбол таёғи билан урди

13 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда ниқобли чегара қўшинлари аскарлари дейилаётган шахсларнинг маҳалла ҳудудида машиналарни текшираётгани ва бир ўсмирни калтаклагани видеоси тарқалди.

Кўп ўтмай ДХХ Чегара қўшинлари Фарғонада фуқаролар нима учун ниқобли ҳарбий хизматчилар томонидан калтакланганига муносабат билдирди. Унда ДХХ Чегара қўшинлари қўмондонлиги ҳарбий прокуратура билан ҳамкорликда мазкур факт бўйича хизмат текширувини ўтказаётгани, вазиятга ойдинлик киритилгач, қонун доирасида тегишли чоралар кўрилиши маълум қилинганди.

Шу билан биргаликда мавзуга алоқадор қуйидаги "Фарғонада чегарачилар фуқарони уриб-сўкишга ҳаққи борми?" ва "Ёвузликни давлат амалга оширганда…" номли мақолаларни ўқишингиз мумкин.

«Лукойл» компанияси ходими ўзбекистонлик ишчини ҳақорат қилди

​Россиянинг «Лукойл» компанияси ходими маҳаллий ишчиларни «баран» деб сўккани видеоси тарқалиб кетгач, интернет фойдаланувчилар жунбушга келди. Кейинроқ компания техника хавфсизлиги қоидалари қўпол бузилгани учун бу воқеа бўлгани ҳақида баёнот берган бўлса-да, унгача «Адолат», ХДП ва ЎзЛиДеП билдирган муносабатида ҳақоратчи ходимни қоралаб чиқди.

Фарғона вилояти ҳокимининг навбатдаги “хурмача қилиғи”

Ижтимоий тармоқда Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевникига ўхшаш овоз эгасининг аудиоси тарқалди. Унда амалдорнинг тадбиркорни сўроқ қилиши ва қандайдир лойиҳани рад этиши, залдан чиқариб юбориши ва "ўртоқ полковник"дан унинг соқоли ва сочини яхшилаб қирдиришни буюриши муҳрланган.

Кейинчалик, Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Муҳаммаджон Обидов вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг тадбиркорнинг соқоли ва сочини қирдиришни буюргани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.

Тошкент шаҳар ҳокимининг таҳдиди

16 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг журналистларни йўқ қилиш таҳдиди акс этган аудиоёзуви тарқалди. Аудиода ҳоким журналистларни принципсизликда айблаган, ўғрилар жаргонида “бедолага”, “петух” деб ҳақоратлаган, уларни гей деб эълон қилиш, маҳалла-кўйда юролмайдиган қилиб қўйиш билан таҳдид қилган, “йўқолиб қолиши” мумкинлиги билан таҳдид қилган.

«Адолат» социал-демократик партияси Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга нисбатан қонунда белгиланган тартибда қатъий чора кўрилишини сўраб чиқди. АОКА эса журналистлар ҳимоячиси сифатида «Биз вазиятдан хабардормиз, тегишли чоралар кўрилмоқда», деди. ХДП Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг журналистларга таҳдидини халқ ва давлатга ҳурматсизлик деб атади.

Бош прокуратура матбуот хизмати Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга мансублиги таъкидланиб тарқатилган аудиоёзувларнинг ҳаққонийлиги, қачон, қаерда ва қандай ҳолатларда юз берганлиги ҳамда бошқа ҳолатлар ўрганилаётганини маълум қилди.

Бошқа эътиборли хабарлар

Ноябрь ойининг учинчи ўн кунлиги бошлари O'zbekiston ҳудудларида жуда ҳам совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Самарқанддаги жанжалда тиши синган турк: “Ўзбеклар ўз ватанида иккинчи сорт инсон муомаласини кўришаркан...”

Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, Тожикистонда чақириқ ёшидаги йигитларни армияда хизмат қилиши учун ўғрилаб кетиш ҳолатлари бўйича шикоятлар сони ортиб бормоқда.

Янги йилдан хориждан ўзимиз учун олиб келаётган шоколад, кийим-кечак ва совға-саломларга ҳам бож тўлаймизми?

Чўчқа ва қўй гибридидан яратилган қўй гўшти Ўзбекистонга келди деган хабарлар ростми?

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан