Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жон Стюарт Миллнинг ижтимоий-иқтисодий фалсафаси
1.06.2022 09:07,  
21

Милл Жон Стюарт 1806 - 1873 йилларда фаолият юритган инглиз файласуфи, иқтисодчиси ва жамоат арбоби эди. Ост-Индия компаниясида 1823-58- йилларда хизмат қилган. 1865-1868 - йилларда парламент аъзоси бўлганди. Либерал ва демократик ислоҳотларни қўллаб-қувватлаган.

Миллнинг дунёқараши Д.Рикардо, И.Бентам, Ж.Беркли, Д.Юм ва бошқаларнинг фалсафий, иқтисодий назариялари таъсирида шаклланган. У муросали сиёсат ва давлатнинг иқтисодиётга аралашмаслик, шунингдек, ижтимоий ислоҳотлар тарафдори бўлган.

Ўзининг «Эркинлик тўғрисида» (1859) асарида индивидуал фаолият эркинлигига аралашмаслик тамойилини илгари сурган, лекин амалий фаолият соҳасида давлатнинг таълим ва меҳнат шартномалари борасидаги ролига юқори баҳо берган. «Сиёсий иқтисодни асослаш ва уларнинг ижтимоий философияга айрим иловалари» (1848) асарида А.Смитнинг «Халқлар бойлиги» асари ғояларини Д.Рикардо, Ж.Сей, Т.Мальтус ва бошқа иқтисодчиларнинг ғояларини ҳисобга олган ҳолда баён этишга ҳаракат қилган.

Гарчи Жон Стуарт Милл ўз асарини Смитнинг «Халқлар бойлиги» асарининг замонавийлаштирилган кўриниши деб таъкидлаган бўлса ҳам, лекин у иқтисодиёт назариясига кўпгина оригинал ғоялар киритди, жумладан, унинг талаб ва таклиф назариясини ишлаб чиқиши энг муҳим ҳисса бўлди.

Стуарт Милл талаб ва таклиф омилларини нарх назариясига киритиб, неоклассик нарх назариясининг вужудга келишига йўл очиб берди.

Стуарт Милл айниқса, таълим сифатига алоҳида эътибор қилади, хусусий мактабларнинг мамлакат бўйлаб кўплаб очилиши тарафдори ҳам бўлган. Давлат мактабларида имтиҳон тизимини жорий этиш, яхши ўзлаштирмаганлар учун жазо тариқасида жарима тизимини жорий этиш ҳақида ҳам кўп фикр билдирган эди.

Айтиб ўтилганидек, бу олим ишлаб чиқариш қонунларини ўзгартириш мумкин эмас, балки тақсимот қонунларини ўзгартириш керак деган ақидага амал қилади. Бу олимнинг катта хатоси бўлиб, аслида ишлаб чиқариш ва тақсимот бир-биридан алоҳида-алоҳида яшай олмайди; улар бир-бирларига ҳар томонлама боғлиқ. Миллнинг ижтимоий ислоҳоти уч позицияни ўз ичига олади: 1. Кооператив ишлаб чиқариш ассоциацияси ёрдамида ёлланма меҳнатни тугатиш. 2. Ер солиғи ёрдамида ер рентасини ижтимоийлаштириш. 3. Меросхўрлик қонунини чеклаш ёрдамида бойликнинг тенгсизлигини чеклаш.

Жўраев Сардор

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан