Ҳокимликларнинг 3 минг қароридан 42 фоизи судларда бекор қилинган - Танзила Норбоева

Ҳокимликларнинг 3 минг қароридан 42 фоизи судларда бекор қилинган - Танзила Норбоева

Сенатнинг бешинчи ялпи мажлисида ҳокимликларда ишлайдиган мутасаддиларнинг ҳуқуқий саводхонлиги масаласига ҳам тўхталиб ўтилди.

Сенат раиси Танзила Норбоева ўтган йилда судларда ҳокимларнинг қарорлари билан боғлиқ 3 минг иш кўриб чиқилган бўлса, 1 минг 255 таси, яъни 42 фоизи ноқонуний, деб топилганини қайд этди. Бунинг оқибатида оддий халқ азият чекмоқда.

Сенат раиси Адлия вазирига ҳокимликда ишлайдиган мутахассислар ҳуқуқий мадниятини ошириш зарурлиги бўйича тавсия берди. Ҳокимлар томонидан йўл қўйилаётган ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар назоратга олиниб, тегишли чоралар кўрилиши талаб этилишини таъкидлади.

“Адлия вазирлиги томонидан кўп ишлар қилинмоқда, - деди Т.Норбоева. - Ҳуқуқий тарғиботнинг янги усулларидан ҳамда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан кенг фойдаланилмоқда. Лекин вазирлик ўз фаолиятида эътибор қаратиши керак бўлган жиҳатлар ҳам бор. “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш тўғрисида низом” бўйича ҳуқуқий тарғибот тадбирларини мониторинг қилиш зарур.