Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Honor компанияси Ўзбекистон орқали Россияга смартфон етказиб беришни режалаштирмоқда
30.06.2022 10:16,  
81

Смартфон ишлаб чиқарувчи Honor (Хитой) ўз маҳсулотларини Россияга расмий етказиб беришни тўхтатди, деб ёзади «Ведомости» манбаларга таяниб. 

Нашр суҳбатдошларининг таъкидлашича, Хитой компанияси ўз қурилмаларини Россия Федерациясига 2022 йил март ойида етказиб беришни тўхтатган.

Уларнинг сўзларига кўра, Honor компанияси Арманистон, Грузиядан ҳамкорлар изламоқда ва Ўзбекистонда Россияга параллель импорт орқали смартфонлар олиб кириш бўйича келишувга эришган. 

«МДҲ мамлакатларида дистрибюторлар тармоғининг кенгайиши Honor Россияга этказиб беришни қайтадан бошлашини кўрсатиши мумкин», деди «Ведомости»нинг аноним манбаларидан бири. 

Mobile Research Group таҳлилчиси Элдар Муртазин «Известия» нашрига берган интервьюсида Россияга параллель импорт орқали электроникани олиб киришнинг таклиф қилинаётган йўналиши Гонконг, Макао ва Ўзбекистон орқали ўтишини айтди. Маиший техника импорти эса Беларусдан Қозоғистонга тўғри келади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан