Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Ҳозирда март ойида кузатилган ёғингарчиликлар охирги 30 йилликдаги худди шу даврда бўлмаган
17.03.2022 22:37,  
120

Ўзгидрометга кўра, 2003, 2012 ва 2021 йил март ойларида кўп ёғингарчиликлар кузатилган. Аммо, ушбу йилдаги каби кўп эмас. Тошкент шаҳрида ҳозирнинг ўзида ёғиннинг ойлик меъёрдан 2 баробар кўп ёғиши кузатилди. 

Ёғингарчиликларнинг ёғиши 6 март кунларидан бошланган. Кескин жадал, сурункали ёғинлар эса 11-15 март кунлари кузатилди. Бу кунлари бир суткани ўзида ёғинлар 25-40 мм, баъзи тоғли ҳудудларда 50-60 мм миқдорда кузатилган.

Иқлимшунос олимларнинг фикрича, минтақада глобал иқлим ўзгариши ёғингарчилик кўпайишига олиб келмайди.  Бироқ, улар экстремал об-ҳаво ҳодисаларининг кўпайишига, шу жумладан, аномал қуруқ ёки аномал нам даврларнинг такрорлийлиги кўпайишига олиб келади. Жорий йилнинг март ойи бунинг ёрқин тасдиғидир - дея қўшимча қилинган хабарда.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан