Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






HTC10: замонамизнинг яна бир «кучли» смартфони намойиш қилинди
19.04.2016 16:25,  
6

2K технологиясидаги супер LCD 5 дисплей, алюминий корпус, энг сўнгги, 8 ядроли инновацион Qualcomm Snapdragon 820 процессори билан «қуроллантирилган» HTC 10 замонамизнинг энг кучли  Samsung’нинг Galaxy S7, LG’нинг G5, ҳамда Apple’нинг ҳали тақдим қилинмаган iPhone 7 смартфонларига қарши майдонга чиқди, деб ёзмоқда terabayt.uz.

HTC 10

HTC 10 Dolby Surround Sound’нинг янги аудио тизими – BoomSound технологияси билан таъминланган. Қурилманинг «HTC 10 Lifestyle» деб номланган талқини Qualcomm Snapdragon 652 процессорига эга.

HTC 10 смартфонида 5.2 дюймли Quad HD, яъни 2560 x 1440 пиксель сиғимига эга дисплей, Qualcomm’нинг 2.2 Ггц тезлигида ишлайдиган инновацион Snapdragon 820 процессори ва 4 ГБ тезкор хотира, 32 ГБ доимий хотира, 2 ТБгача қўшимча хотирани қўллаб-қувватлайдиган micro-SD бўлмачаси мавжуд.

HTC 10

HTC 10 Gorilla Glass қайрилма соҳилли ҳимоя шиша қатламига эга.

HTC 10 флагмани HTC’нинг Ultrapixel технологияси татбиқ қилинган 12 МП бош камераси билан мақтана олади. Мазкур технология смартфонга ҳатто тасвирни яқинлаштирганда ҳам аниқ-тиниқ сурат олиш имконини беради. Унинг олд камераси 5 МП Ҳар иккала камера оптик сурат барқарорлиги функциясига эга.

HTC 10

Смартфоннинг оптик барқарорлик тизимига эга f/1.8 диафрагмали орқа ва олд объективли илк қурилма эканлиги айтилмоқда. Унинг камералари 12 миллион ультра пиксель белгиларни фарқлай олади.

Флагманнинг орқа камераси 4K форматида тиниқ видео тасвир ёзиш қобилиятига эга.

HTC компаниясининг маълум қилишича, янги мобиль қурилмадаги quad HD дисплейдаги намойишнинг ёрқинлиги олдинги шу турдаги дисплейдан 30 фоиз ёрқин ва ранглар жилоланиши 50 фоизга юқори.

HTC-10

HTC 10 Android 6 операцион тизимининг HTC Sense талқинида фаолият кўрсатади.  HTC компаниясининг маълум қилишича, смартфонда татбиқ қилинган барча иловалар янги ишлаб чиқилган ва кўчирилган эмас.

Мобиль қурилма аккумуляторининг сиғими 3000 мА соат. Компаниянинг ваъда беришича, бу қувват қурилмага 27 соатлик алоқа қилиши учун хизмат қилади. Quick Charge 3.0 технологияси эса 30 дақиқа ичида смартфон қувват тошини 50 фоизга тўлдиради. Смартфонни USB Type-C порти орқали қувватлаш мумкин.

HTC 10

Унда Bluetooth 4.0, Wi-Fi 802.11, бармоқ излари сканери ва бошқа технологиялар жорий қилинган.

Компаниянинг расмий веб-саҳифасида HTC 10 смартфонига олдиндан буюртма беришнинг баҳоси $699 доллар этиб белгиланган. Смартфон май ойидан бошлаб етказиб берилади. Бир йил мобайнида экрани дарз кетган ёки сув таъсирида зарарланган қурилмалар бепул таъмирлаб берилиши маълум қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан