Google тақиқларига қарамай, Huawei июль-сентябрь ойларида 67 миллион дона смартфон сотди

Google тақиқларига қарамай, Huawei июль-сентябрь ойларида 67 миллион дона смартфон сотди

АҚШ-Хитой савдо уруши натижасида Huawei компаниясига Google маҳсулотларидан фойдаланишга тақиқ қўйилган эди. Аммо бу ҳам Хитой компаниясига смартфонлар сотувини оширишига тўсиқ бўла олмаяпти.

Huawei жорий йилнинг 3-чорагида 67 миллион дона смартфон сотган. Йил бошидан бери 610.8 млрд. юань (86.1 млрд. $)лик жами 185 миллион дона смартфон сотган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24.4 фоизга кўпроқ дегани.

Google маҳсулотлари, айниқса Android операцион тизимининг йўқлиги компаниянинг Европа, Осиё-Тинч океанидаги бозорларидаги савдоларига жиддий таъсир қилган. Учинчи чоракдаги асосий даромад янги тақдим этилган Mate 30 ва Mate 30 Pro’нинг Хитойдаги савдолари ҳиссасига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, Huaweiнинг Mate 30 ва Mate 30 Pro смартфонларида Google Play, Chrome ва YouTube иловалари мавжуд эмас.